Кубадаги энг йирик Antonio Giteras электр станциясининг фаолияти тўхтаб қолгани сабабли 10 миллион киши электрсиз қолди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
Ҳодиса оқибатида барча мактаблар ва университетлар якшанба кунига қадар ёпилди. Фақат озиқ-овқат ва соғлиқни сақлаш соҳаларидаги давлат корхоналари ходимлари ишларини давом эттиришади. Куба бир неча йиллардан бери энергетика инқирозини бошдан кечирмоқда. Бунга энергетика тизимидаги ускуналарнинг эскириши ва импорт қилинувчи ёқилғи тақчиллиги сабаб бўлмоқда.