Бугун 23 май, 2026 йил, шанба

O'ZB

Куба АҚШ учун таҳдид — Марко Рубио

Куба АҚШ учун таҳдид — Марко Рубио

Қўшма Штатлар давлат котиби Марко Рубионинг таъкидлашича, Куба АҚШ “миллий хавфсизлиги учун таҳдид” туғдиради ва Гавана билан тинчлик келишувига эришиш имкониятлари “жуда паст”.

Рубионинг таъкидлашича, президент Доналд Трамп мамлакатни ҳар қандай таҳдидлардан ҳимоя қилиш ҳуқуқи ва мажбуриятига эга.

Журналистлар билан суҳбатда Рубио дипломатия Куба билан муносабатларни тартибга солишнинг афзал усули бўлиб қолаётганини айтди, аммо "Тўғрисини айтсам, ҳозир ким билан ишлаётганимизни ҳисобга олсак, бунинг эҳтимоли кам", дея қўшимча қилди.

АҚШ Давлат департаменти раҳбари, шунингдек, Куба бутун минтақада терроризмнинг етакчи ҳомийларидан бири эканини айтди.

Аввалроқ АҚШ Қуролли Кучлари Жанубий қўмондонлиги USS Nimitz ядровий авиаташувчи кемаси бошчилигидаги АҚШ Ҳарбий-денгиз кучларининг авиаташувчи зарба гуруҳи Кариб денгизи акваториясига киргани хабар берган эди.

Киритилди: Бугун 13:41. Ўқилди: 296 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!