Бугун 8 октябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Куала Лумпур Мустақиллик шарафига Ўзбекистон байроғи рангларида ёритилади

A A A
Куала Лумпур Мустақиллик шарафига Ўзбекистон байроғи рангларида ёритилади

Ўзбекистон Мустақиллигининг 30 йиллиги шарафига Малайзия пойтахти Куала-Лумпур мамлакат байроғи рангларида ёритилади. Бу ҳақда “Дунё” АА агентлиги хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, пойтахтнинг “Saloma Link” пиёдалар кўприги, пойтахт мэрияси кўп қаватли биноси, машҳур эгизак бинолар — “Petronas Тwin Towers”да жойлашган марказий чорраҳа каби рамзий диққатга сазовор жойлари Ўзбекистон байроғи рангларида ёритилади.

Агентлик маълумотларига кўра, “Petronas Тwin Towers”да жойлашган марказий чорраҳада Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган видеоролик ҳар 5 дақиқада катта экранда намойиш этилади.

Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчихонаси Куала-Лумпурдаги барча ўзбекистонликларни ушбу ҳодисага гувоҳ бўлишга, эсдалик учун суратга тушишга, шу билан биргаликда карантин қоидаларига амалга қилишга чорлаган.

Киритилди: 11:27 30.08.2021. Ўқилди: 2477 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!