Бугун 6 октябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Кроуфорднинг мураббийи: "Улар жуда жиддий тайёргарлик кўришмоқда"

Кроуфорднинг мураббийи: "Улар жуда жиддий тайёргарлик кўришмоқда"

Америкалик мутлақ жаҳон чемпиони Теренс Кроуфорднинг мураббийи Брайан Макинтайр ҳамюртимиз Исроил Мадримовга қарши чемпионлик жангига оид фикрлари билан ўртоқлашди.

"Чет эллик йигитлар ҳам худди америкалик жангчилар каби оч йиртқичдир. Теренс Кроуфорд билан жанг килиш рақибимиз Мадримов учун катта имконият. Агар сен Кроуфордга ўхшаган боксчи устидан ғалаба қозонсанг, "жекпот"ни ютган бўласан. Бу йигитлар оиласини боқиш, тарих яратиш ва чўққига чиқиш учун бу ерга келишларини яхши биламиз. Биз ҳаммасига тайёрмиз.

Мен унинг жангларини кўриб чиқдим. У зўр боксчи. Рингда бу боксчига карши хотиржам жанг килиб бўлмайди. Бир неча ҳафта аввал унинг жамоасини кўрдим. Улар жангга жуда ҳам жиддий тайёрланишмоқда. Бу биз учун жуда яхши", дейди мураббий.

Маълумот учун, WBA чемпиони Исроил Мадримов ҳамда Теренс Кроуфорд ўртасидаги жанг 3 август куни бўлиб ўтади.

Киритилди: 10:44 05.07.2024. Ўқилди: 589 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!