Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Крокусдаги теракт қурбонлари концерт зали эгаларига нисбатан жиноий иш қўзғатишни талаб қилди

Крокусдаги теракт қурбонлари концерт зали эгаларига нисбатан жиноий иш қўзғатишни талаб қилди

Москва яқинидаги «Крокус-сити холл»да содир этилган теракт қурбонлари Россия Тергов қўмитасига ариза билан мурожаат қилиб, концерт зали эгаларига нисбатан жиноий иш қўзғатишни талаб қилди. Бу ҳақда адвокат Игор Трунов Россия давлат агентлигига РИА Новости хабар берди.

Ҳимоячининг сўзларига кўра, у 11 нафар аризачининг манфаатларини ҳимоя қилади. Улар орасида Пикник гуруҳининг концертини суратга олиши керак бўлган суратга олиш гуруҳи раҳбари, шунингдек, Крокусда ҳалок бўлганларнинг яқинлари ҳам бор.
Тергов қўмитасига берилган баёнотда концерт залининг эгалари объектнинг ёнғин хавфсизлигига етарлича эътибор қаратмаган бўлиши мумкинлиги айтилади.

Crocus City Hall эгаси Crocus Group компанияси ҳисобланади. У озарбайжонлик тадбиркор Араз Агаларовга тегишли. Теракт оқибатларини шарҳлар экан, у барча ёнғинга қарши тизимлар яхши ҳолатда эканлигини, «Крокус» хавфсизлик хизмати қуролли ҳужумни тўхтата олмаганини таъкидлади.

Киритилди: 20:12 02.04.2024. Ўқилди: 1275 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!