Москва шаҳар судида прокурор концерт залидаги терактни амалга оширганларни махсус режимли колонияда умрбод қамоққа маҳкум қилишни сўради.
Айбдорлар Шамсидина Фаридуни, Далерджон Мирзоев, Махаммадсобир Файзов ва Саидакрами Рачаболизод террорчилик мақсадида тайёргарлик кўриш, қонунга зид қурол сақлаш, террор ташкилоти фаолиятида иштирок этиш ва теракт содир этиш каби айблар билан айбланмоқда.
Ҳалокатда жабрланганлар ва уларнинг вакиллари айбдорлар учун энг қатъий жазо талаб қилаётгани таъкидланди.
2024 йил 22 мартда “Крокус Сити Холл”да бўлиб ўтган терактда 145 киши ҳалок бўлган, 550 дан ортиқ одам жароҳатланган.