Бугун 15 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Кремлда Трампдан ҳали умид йўқ

Кремлда Трампдан ҳали умид йўқ

Республикачи Доналд Трамп маъмурияти ҳокимиятга келганидан сўнг, Кремлда АҚШ билан муносабатлардаги муаммоларни бартараф этишга ҳозирча умид йўқ.

Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди, дея хабар беради «РБК».

Песковдан БМТнинг Ню-Ёркдаги бош қароргоҳида фаолият юритаётган Россия делегацияси учун виза чекловлари билан боғлиқ масалаларни ҳал этишга Кремлнинг умидлари борми, деб сўрашди.

«Биринчидан, умидлар ҳақида гапиришга ҳали эрта. Иккинчидан: ҳали ҳеч қандай алоқа йўқ. Ва бу Америка томонига берилиши мумкин бўлган ягона савол эмас. Безовта қилувчи масалалар кун тартиби шу қадар кенгки, ҳозирда бир масалани устувор деб белгилаш нотўғри бўлади», — деди Песков.

Шунингдек, Россия президенти матбуот котибидан Кремль Трампнинг янги маъмурияти шаклланишини қандай баҳолагани ҳақида ҳам сўралган ва у бу расмийларнинг асосий устуворлиги эмас, деб жавоб берган. «Биз албатта кузатяпмиз. Ишонинг, бу бизнинг асосий эътиборимизда эмас. Ҳозир бирор нарса ҳақида гапиришга эрта», деди у.

Киритилди: 22:36 14.11.2024. Ўқилди: 430 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!