"Эрон билан алоқалар биз учун устувор аҳамиятга эга ва бу алоқалар тобора ривожланмоқда. Бу йил давлатларимиз орасида товар айирбошлаш ҳажмининг ортиши кузатилди. Тўғри, бу ўтган йилги пасайиш ўрнини қопламади, аммо ўсиш даражаси яхши", — деди Владимир Путин.
Шунингдек, у октябр ойида Қозонда бўлиб ўтадиган БРИКС саммитида Эрон раҳбари билан навбатдаги учрашувини ўтказишни режалаштираётганини маълум қилди.