Хўжаобод туманлараро иқтисодий судининг 12.02.2025 йилдаги ижро ҳужжатига асосан ундирувчи “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ фойдасига қарздор “Grand golden tex” МЧЖдан 335 млн. сўм қарздорлик ундирилиши белгиланган.
Шунингдек, ундирув гаровдаги “Hyundai Sonata” русумли автотранспорт воситасига қаратилиши кўзда тутилган.
Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида гаровдаги “Hyundai Sonata” автомашинаси хатлаб қўйилди.
Автомашина 331 млн. 250 минг сўмга баҳоланган бўлиб, ҳозирда “e-auksion” ягона электрон савдо майдончаси орқали савдога чиқарилди.