Олинган кредитлар шартномада белгиланган тартибда қайтарилмаса, кредит қарздорлиги суд тартибида ундирилиб, ундирув қарздорнинг мол-мулкига қаратилиши мумкин.
Фуқаролик ишлари бўйича Ғиждувон туманлараро судининг 10.12.2024 йилдаги суд ҳужжатига кўра ундирувчи “Микрокредитбанк” АТБ фойдасига қарздор Д.Хамидовадан 22.043.548 сўм ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Ғиждувон туман бўлими иш юритувига келиб тушган.
Қарздор ижро ҳужжати мазмуни билан таништирилиб, бартараф қилиш учун ихтиёрий муддат берилган ҳамда бир неча маротаба огоҳлантирилган бўлсада, ижро ҳужжати талабларини ихтиёрий равишда бажармаган.
Ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишлибўлган автотранспорт воситаси вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилган сўнг, қарздорлик бартараф қилинган.
Ҳозирда, мазкур тадбирлар давом эттирилмоқда.