Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Кредит олишда етти ўлчаб, бир кесмоқ керак...

Кредит олишда етти ўлчаб, бир кесмоқ керак...

Риштон туманлараро иқтисодий судининг 23.05.2022 йилдаги қарздор “Айзберг Фергана” МЧЖ дан ундирувчи ТИФ Миллий банк АЖ фойдасига жами 807.442,3 АҚШ доллари ундириш ва ундирувни “Крас кабел Олтиариқ” МЧЖ га тегишли гаров муклига қаратиш ва шу суднинг 30.05.2022 йилдаги қарздор корхона дан ундирувчи “Қишлоққурилишбанк” АТБ фойдасига жами 391.661.000 сўм кредит қарздорлигини ундириш ва ундирувни қарздорга тегишли бўлган гаров мулкига қаратиш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари Бюронинг Олтиариқ туман бўлим томонидан иш юрутувга олиниб, қарздорликни бартараф қилиш учун қарздорларга қонунда белгиланган ихтиёрий муддатлар берилган.
Қарздорлар ихтиёрий муддат ичида қарздорликни тўламаганликлари сабабли, мажбурий ижро ҳаракатлари амалга оширилиб гаров предмети бўлган корхонага тегишли умумий овқатланиш кафеси, хўжалик махсулотларини сотиш дўкони, омборхона ва ўйин клуби ҳамда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш бино иншоотлари ва пластмасса яшиклар ишлаб чиқариш ускуналари келгусида онлайн аукционда сотиш мақсадида хатловга олинди.

Киритилди: 22:57 24.06.2022. Ўқилди: 5400 марта. Фикрлар сони: 2 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!