Қашқадарё вилояти Косон туманида яшовчи ёш қизнинг отаси томонидан зўрланганлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Ёшлар ишлари агентлиги Қашқадарё вилояти бошқармаси масъуллари қизнинг хонадонида бўлишди.
Хонадон эгалари билан мулоқот қилиб, воқеанинг туб моҳиятини ўрганишди.
Ёшлар ишлари агентлиги Қашқадарё вилояти бошқармаси Aхборот хизматининг маълум қилишича, вояга етмаган қиз отаси томонидан зўрланмаганлиги аниқланган.
Aгентлик вакиллари қизга яқиндан ёрдам бериш мақсадида уни “Ёшлар дафтари” бўйича рўйхатга тушириб, иш билан таъминланишига амалий ёрдам кўрсатишини, имконияти чекланганини ҳисобга олган ҳолда яшаш жойини таъмирлаш мақсадида молиявий ёрдам беришни, психологик тренинг ҳамда Aгентлик томонидан ташкил этилган Қарши шаҳридаги “Дипломат” ўқув марказида бепул таълим олиш таклифларини беришган.