Facebook ижтимоий тармоғида Мурод Мўминов профили остида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ходими сифатида барчага ўзини таништириб, алдов йўли билан ноқонуний даромад қилаётган шахс қўлга олинди.
Дастлаб бундай фирибгарликдан жабрланган фуқаро “Н.С” томонидан Агентлик директори номига ариза билан мурожаат қилиниб, унга нисбатан қонуний жазо кўрилиши сўралган.
Ҳолат ўрганилганда, фуқаро М.Мўминов ўзини Агентлик ходими сифатида таништириб, ариза муаллифига автомашина ва уй олиб беришни ваъда қилиб, ундан 11.000 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағларини алдов йўли билан олганлиги аниқланди.
Келтириб ўтилган ҳолат юзасидан Яккасарой тумани ИИО ФМБ томонидан М.Мўминовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.