Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Коронавируснинг учта янги аломати аниқланди

Коронавируснинг учта янги аломати аниқланди

Британиялик олимлар томонидан коронавируснинг учта янги аломати аниқланди. Янги аломатлар қаторида олимлар касалланганларнинг оёқларида пуфакчалар пайдо бўлиши, шунингдек чарчоқнинг кучайиши, ҳолсизлик, кўкрак қафасидаги оғриқларнинг пайдо бўлишини таъкидлаган

Қайд этилишича, кўп учрайдиган аломатларга эса иситма ва мушак оғриғи, кўнгил айниши ва қайт қилиш, бош оғриғи, нафас олиш муаммолари, бурун тиқилиши ва йўтални мисол келтириш мумкин. Ушбу аломатлар грипп вируси билан жуда ўхшаш, шунинг учун одамлар кўпинча COVID-19 билан касалланганлигини билмайди.

Шунингдек, тадқиқот давомида Буюк Британиянинг ҳар бешинчи фуқароси карантин чораларини жиддий қабул қилиши ва ўзини яккалаш режимига риоя қилиши аниқланди. 

Ушбу мамлакатда тиббиёт ходимлари коронавирусни текширишга талаб ошганлиги ҳақида хабар беришмоқда ва баъзи шифохоналар янги ҳолатлар оқимига дош беролмаяпти. Шу сабабли коронавирус инфекциясига чалинган беморлар учун янги шифохоналар қуриш учун шошилинч чоралар кўриш зарур.

Киритилди: 17:41 17.10.2020. Ўқилди: 3880 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!