Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Коронавирусни енгиши мумкин бўлган дори номи айтилди

Коронавирусни енгиши мумкин бўлган дори номи айтилди

Россия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош инфекционисти Елена Малинникова коронавирус билан беморланган шахсларни даволашда ибупрофен препаратидан фойдаланиш даркор, деб ҳисоблайди. Шифокор таъкидига кўра, ушбу препарат хусусияти бўйича парацетамолдан кам эмас, деб хабар қилди сешанба куни "Парламентская газета" нашри.

"Ибупрофенни парацетамол билан бирга коронавирусни юқтирган беморларга тавсия этиш мумкин ва бу масалада биз Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан ҳамфикрмиз", - деди Малинникова.

Бундан ташқари, у беморларга шифокор тавсияларига қатъий риоя қилиш жуда муҳимлигини яна бир бор эслатди.

"Фақатгина шифокор айни вақтдаги беморга зарур бўлган дори-дармонларни ва самарали даволаш усулларини таклиф этиши мумкин", - дея тушунтирди Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили.

Маълумки, Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (БССТ) 19-март куни ибупрофенни коронавирус билан оғриган беморларда ишлатмаслик тавсиясини бекор қилган эди.

"Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти COVID -19га чалинган беморларни даволаётган шифокорлар билан маслаҳатлашмоқда олиб бормоқда ва ибупрофеннинг ҳеч қандай салбий таъсири ҳақида маълумот олгани йўқ, аҳолининг маълум гуруҳларига нисбатан дорини қўллашни чеклайдиган одатий ножўя таъсирлардан ташқари, албатта. Айни вақтда мавжуд маълумотларга таяниб, БССТ ибупрофендан фойдаланишга қарши тавсиялар бермаяпти", - дейилади ташкилот пресс-релизида.

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни янги коронавирус инфекцияси COVID -19 тарқалишини пандемия деб эълон қилди. БССТнинг сўнгги маълумотларига кўра, ушбу вирусни дунё бўйича 330 мингдан ортиқ одам юқтирган, 14,5 мингдан кўпроғи вафот этган. Россияда коронавирусни юқтирганлик бўйича 495 та ҳолат қайд этилган.

25 март куни ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 55 кишида янги коронавирус билан касалланиш ҳолатлари қайд этилди. Улардан 5таси даволанди.

 

Киритилди: 12:42 25.03.2020. Ўқилди: 9472 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!