Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Коронавирусни бир дақиқада ўлдирадиган спрей яратилди

Коронавирусни бир дақиқада ўлдирадиган спрей яратилди

Мазкур восита Туркиянинг Бурса шаҳридаги «Улудағ» университети микробиология кафедраси ходимлари томонидан яратилди, деб ёзади Daily Sabah.

"Genoxyn" номи берилган спрей профессор Шехиме Гюлсюн Темел ва докторлар — Ахмет Юмит Сабанжи ва Гюнейт Озакин томонидан тайёрланди.

Уларнинг айтишича, тадқиқотлар давомида мазкур малҳам оғиз ва бурун тўқималаридаги вирусни йўқ қилган. Бу эса инфекция тарқалишига тўсиқ бўлиб, унинг сонини камайтирган.

Профессор Темел Genoxyn шиллиқ парданинг эпителиал тўқимасига мутлақо зарарсиз эканлиги, аксинча, бу борада ҳам шифобахш хусусиятга эга эканлигини таъкидлаб ўтди.

Препарат нанотехнологиялар ёрдамида такомиллаштирилгандан сўнг, унинг самараси янада барқарорлик касб этган ҳамда маълум молекулаларга узоқ муддатли таъсир кўрсатишни бошлаган. Турк олимларининг айтишича, спрей нафақат "Covid-19", балки турли бактериялар ва тери касалликларини даволашда ҳам юқори самарадорлик кўрсатяпти.
 

Киритилди: 16:21 27.01.2021. Ўқилди: 2191 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!