Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Коронавирусга қарши дори синови муваффақиятсиз якунланди

Коронавирусга қарши дори синови муваффақиятсиз якунланди

Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти (ЖССТ) янглишлик билан эълон қилган ҳужжатда коронавирусга даво бўлишига умид билдирилган ремдесивир номли препаратнинг синови муваффақиятсиз якунлангани айтилган. Бу ҳақда Би-би-си хабар бермоқда.

Дори хитойлик 237 нафар беморда синаб кўрилган, бироқ уларга кор қилмаган ва қон айланиш тизимидаги патогенларни камайтирмаган. 18 нафар беморда салбий таъсир кузатилгани сабабли дорини синаш муддатидан аввал тўхтатилган. 

Преператни ишлаб чиқарувчи АҚШнинг Gilead Sciences компанияси синовнинг натижаси нотўғри талқин қилинганини билдирди. Компаниянинг таъкидлашича, янги синовда препаратнинг таъсири ҳақида аниқ маълумотларни қўлга киритиш мумкин.  

ЖССТ ремдесивир билан боғлиқ ҳужжатни аввалига ҳаммага очиқ маълумотлар базасида эълон қилган, кейинроқ бу иш янглиш бўлганини маълум қилиб, ҳужжатни базадан олиб ташлаган. 

Киритилди: 21:55 24.04.2020. Ўқилди: 6735 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!