Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Коронавирусга чалинганда иситма кўтарилмаслиги ҳам мумкинми?

Коронавирусга чалинганда иситма кўтарилмаслиги ҳам мумкинми?

Коронавирусда иссиқ чиқмаслиги ҳам мумкинми, фақат томоқ оғриғи ва озроқ йўтал билан? Бу масалага Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков ойдинлик киритди:

Коронавирус инфекциясини "симптомсиз" шаклида, яъни  касаллик белгиларисиз ўтадиган шаклларида тана ҳарорати кўтарилмайди ёки субфебрил харорат бўлади. COVID-19 асосан ёшларда, иммун тизими юқори одамларда касаллик белгиларисиз кечади, чунки иммунитети нормал организм вируснинг тарқалишига қаршилик кўрсатади, лекин касалликни симптомсиз шакллари атрофдагилар учун хавфли ҳисобланиб, касалликни тарқалишига сабаб бўлади. Шуни назарда тутган ҳолда томоқ оғриғи ва йўтал белгилари пайдо бўлганида ҳам тиббий ёрдамга мурожаат қилиш мақсадга мувофиқдир.

Киритилди: 22:40 13.07.2020. Ўқилди: 6417 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!