Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Коронавирусга чалинган Зеленский Германиядан ёрдам сўради

Коронавирусга чалинган Зеленский Германиядан ёрдам сўради

Украина Президенти Владимир Зеленский Германия канцлери Aнгела Меркель билан телефон орқали Киевга коронавирус инфекциясига қарши вакцина бериш имкониятини муҳокама қилди. Бу ҳақда Украина раҳбарининг сайтида хабар берилган.

Бу BioNTech ва Pfizer компанияси томонидан ишлаб чиқарилаётган вакцинадир. "Мен коронавирусга қарши вакциналар етказиб беришни режалаштираётганда Украинанинг манфаатларини ҳам инобатга олишингизни сўрайман", – деди Украина раҳбари.

Суҳбат давомида Меркель Зеленскийга тезроқ тузалишини тилаб қолди. Таъкидланишича, томонлар пандемия оқибатларини бартараф этиш бўйича саъй-ҳаракатларни янада мувофиқлаштириш тўғрисида келишиб олдилар.

Aввалроқ Владимир Зеленский коронавирусга чалинганини маълум қилганди. Давлат раҳбари ўз вазифаларини бундан кейин ҳам масофадан туриб бажаришда давом этишини қўшимча қилди.

Киритилди: 09:21 11.11.2020. Ўқилди: 2431 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!