Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Коронавирусга чалинган бемор шифокорни нега калтаклайди? Мутахассис жавоб берди

Коронавирусга чалинган бемор шифокорни нега калтаклайди? Мутахассис жавоб берди

Даҳшатли ташхис беморларнинг руҳиятига таъсир қилади. Қозоғистонлик шифокорлар коронавирусга чалинган беморларнинг тиббий ходимларга нега мушт туширишларини тушунтирди, дея хабар беради NewTimes.kz ахборот агентлиги Астана ТВ каналига таяниб.

Психологлар ҳатто бундай одамлар билан ишлашга жалб қилинган. Беморлар фақат ўзларининг ташхиси ҳақида билишганда, бетартиб муносабатда бўлишади. Баъзи беморлар ҳатто шифокорларга мушт туширишади.

“Бу шок, тажовуз, ғазаб. Аммо, менимча, бу одамларнинг одатдаги муносабати. Беморлар жуда салбий муносабатда бўлишади, ташхисни тасдиқлашни талаб қилишади, лаборатория рақамини сўрашади, материални йиғиш ва лабораторияга етказиб беришнинг ишончлилигига шубҳа билан қарашади", деди юқумли касалликлар шифокори, қозоғистонлик Гулнар Искакова.

“Шуниси аниқки, коронавирусга чалинганини билган бемор дарров айбдорни излашга тушади. Агар айб кимда ёки нимада эканлигини билса, тажовуз ҳолатидан чиқиши мумкин. Бордию айбдорни топа олмаса, жазолайдиган одамни "сунъий тарзда" танлайди. Булар, одатда, шифокорлар бўлишади, деди", – деди психотерапевт Динара Аягоанова. Унинг фикрича, коронавирусга чалинган беморлар билан, албатта, руҳшунослар ишлаши керак.

Киритилди: 13:07 23.05.2020. Ўқилди: 3269 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!