Бугун 9 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Коронавирусдан ўлиш бўйича энг паст кўрсаткич Ўзбекистонда

Коронавирусдан ўлиш бўйича энг паст кўрсаткич Ўзбекистонда

Коронавирус инфекциясини юқтириб олиш натижасида ҳалок бўлиш бўйича энг паст кўрсаткич ҳозирча Ўзбекистонга тегишли бўлиб турибди.

Айни пайтда коронавирус билан чалинганлар сони 624 тага етган, шундан 3 таси вафот этган бўлса, 42 таси тузалиб кетган.

Дунё бўйича ўлим ҳолати Ўзбекистонда 0,52 фоизни ташкил этган. Ундан кейин Россия (0,75) бўлиб турибди. МДҲ давлатларидаги 1,13 фоиз кўрсаткич дунёдаги ҳолатдан (6,1%) 5 баравар кам.

Марказий Осиё давлатлари орасида Тожикистон ва Туркманистонда ҳозиргача касаллик аниқланмаган. Ҳар иккала мамлакат ҳам чегараларини бутунлай ёпган.

Дунё бўйича энг кўп ўлим Франция (14,14%), Италия (12,73%), Буюк Британия (12,26%), Нидерландия (11,01%), Бельгия (10,1%) ва Испанияда (10%) қайд этилган.

Ҳозиргача дунё бўйича 1,61 млн. одам коронавирусга чалинган бўлиб, 95 мингдан ортиқ одам вафот этган, 35 мингдан ортиқ одам тузалган.

Киритилди: 16:27 10.04.2020. Ўқилди: 3309 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!