Бугун 15 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Коронавирусда ингаляцияни шифокор назорати остида қўлланг! – Штаб аъзоси

Коронавирусда ингаляцияни шифокор назорати остида қўлланг! – Штаб аъзоси

Бугун АОКАда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева коронавирусда ингаляция ёрдам беришига оид саволга жавоб қайтарди.

«Ингаляция турли йўтал шаклларида балғамни юмшатиш ва дренажлашда ёки бронхоспазмларда спазмни йўқотишда турли дори-дармонларни қўллаш билан тавсия этилади. Коронавирус билан касалланишда балғамсиз, қуруқ йўтал кузатилади. Бундай ҳолатда ингаляция қилиш яллиғланишга ёки йўтал кучайишига олиб келиши мумкин. Шундай экан, касаллик босқичини ҳисобга олган ҳолда, ингаляцияни қўллаш қатъий шифокор тавсияси ва назорати остида тавсия этилади», дея жавоб берган штаб аъзоси.

Бундан ташқари, короновирус касаллиги кимларга юқмаслиги ҳақида маълумотлар мавжудлиги тўғрисидаги саволга ҳам жавоб берилди.

ЖССТ томонидан бу касалликка ҳамма чалиниши мумкинлиги тўғрисида маълумот берилган. Бугунги кундаги ҳолатга тўхталадиган бўлсак, ниқоб тақиб юриш ва ижтимоий масофа сақлаш ҳамда имкон қадар ўзини алоҳидалаганларга юқиш эҳтимоли пасаяди ёки вирус организмга тушиши камаяди. Одамлар билан мулоқотни чеклаган инсонларга юқмаслиги мумкин. Лекин вақт ўтиб, ҳар бир инсон ҳаёти давомида бу инфекция билан барибир тўқнашади ва шу даврда коронавируснинг касаллик чақириш қобилияти камайган бўлса енгил кечиради», деди Севара Убайдуллаева.

Киритилди: 19:10 03.08.2020. Ўқилди: 2100 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!