Бугун 21 ноябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Коронавирус юқтириб олганлар сони 2 миллиондан ошди

A A A
Коронавирус юқтириб олганлар сони 2 миллиондан ошди

Жаҳон бўйлаб коронавирусни юқтириб олганлар сони икки миллиондан ошди. Жон Хопкинс университети хабар бермоқда.

АҚШ президенти Доналд Трамп Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини (ЖССТ) молиялашни тўхтатишини маълум қилди, бу бутун дунё раҳбарларининг танқидига сабаб бўлмоқда. Чунки Қўшма Штатлар ЖССТнинг энг катта ҳиссадорларидан бири.

АҚШда охирги 24 соат ичида коронавирусдан вафот этганлар сони янги максимумга етди - 2228 киши. Ҳозирда умумий вафот этганлар сони 28 300 кишини ташкил этмоқда. Мамлакатда қайд этилган коронавирус ҳолати 600 мингдан ошди. Бу иккинчи ўринда келаётган Испаниядан 3 баробар кўп дегани.

Киритилди: 23:00 15.04.2020. Ўқилди: 2438 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар