Бугун 21 ноябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Коронавирус! Хитой АҚШдан воз кечмоқчи эмас

A A A
Коронавирус! Хитой АҚШдан воз кечмоқчи эмас

Хитой Америка Қўшма Штатларидан воз кечмоқчи эмас, деди мамлакат Ички ишлар вазири Ван И. У Оқ Уйни келишмовчиликларга вақт сарфламасликка ва умумий душман – коронавирус пандемиясига қарши биргаликда курашишга чақирди.

"Янги коронавирус инфекцияси эпидемияси Хитой ва АҚШнинг умумий душмани, ўзаро қўллаб-қувватлаш ва ёрдам икки мамлакат халқларининг муштарак истаги ҳисобланади", — деб таъкидлади вазир.

Олдинроқ АҚШ транспорт департаменти Хитой раҳбариятини Америкадаги авиакомпанияларнинг Хитойдаги фаолиятига тўсиқлар яратишда айблаганди. Юк ташувчилар коронавирус пандемиясининг янги тури (CОВИД-19) туфайли 2020 йил 12 мартгача Осиё мамлакатларига парвозларни бутунлай тўхтатгандилар.

Шунингдек, NEWS.ru манбаси АҚШ Савдо вазирлиги санкцияга тушган Хитой компаниялари рўйхатини кенгайтиргани ҳақида хабар берган эди. Ушбу рўйхатга Хитой, Гонконг ва Кайман оролларида рўйхатдан ўтган ташкилотлар киритилган.

Киритилди: 14:10 24.05.2020. Ўқилди: 2748 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар