Бугун 6 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Коронавирус! Соқоли борлар ўқисин!

Коронавирус! Соқоли борлар ўқисин!

Шифокорларнинг қатъий таъкидлашича, респираторлар (заҳарли газлар, вирус ҳамда инфекЦиялардан ҳимоя қилувчи воситалар, яъни ниқоблар) соқолли одамларни ишончли ҳимоя билан таъминламайди, деб хабар беради “Корреспондент”.

“Эсингизда бўлсин, респиратор соқоли олинмаганларни ёки соқоллиларни ишончли ҳимоя қила олмайди. Ваҳоланки бундай пайта ниқоб бурун ва оғизни бутунлай ёпмайди”, дейилади хабарда.

Украина соғлиқни сақлаш маркази томонидан қайд этилишича, COVID-19 билан касалланган беморларга мамлакатда тиббий ёрдам кўрсатишда шифокорлар FFP2 дан паст бўлмаган ҳимоя синфидаги респиратордан фойдаланишлари тавсия этилмоқда, чунки улар юқори синфдаги респиратор каби қаттиқ ва суюқ нозик аэрозоллардан максимал даражада ҳимоя қилади.

Шу билан бирга, аҳолига нафас олиш касалликларидан, хусусан, COVID-19 дан ҳимоя қилиш учун FFP2 / FFP3 респираторларини тақиш ҳам тавсия этилмайди, чунки бу респираторлар юқтирилган одамларга ёрдам кўрсатадиган тиббий ходимларгагина мўлжалланган.

Киритилди: 12:00 10.04.2020. Ўқилди: 9092 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!