Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Коронавирус сабабли янги пойтахтга кўчиб ўтиш кейинги йилга қолдирилди

Коронавирус сабабли янги пойтахтга кўчиб ўтиш кейинги йилга қолдирилди

Миср президенти Абдул Фаттоҳ ас-Сиси коронавирус сабабли 2020 йилда ўтказилиши режалаштирилган йирик лойиҳалар билан боғлиқ тадбирларни 2021 йилда ўтказиш тўғрисида фармойиш берди.

"Президент 2020 йилда амалга оширилиши керак бўлган йирик лойиҳалар билан боғлиқ тадбирларни, жумладан янги маъмурий пойтахтга кўчиб ўтиш ва Миср Катта музейи очилишини кейинги 2021 йилга қолдириш топшириғини берди", - дейилади Миср президенти матбуот хизмати хабарида.

Хабарда қайд этилишича, тадбирлар қолдирилиши"коронавирус тарқалиши билан боғлиқ ҳолат ва унга қарши курашиш жараёни оқибатлари" билан боғлиқ.

Мисрда айни пайтгача 985 киши коронавирусга чалинганлиги аниқланган.

Янги маъмурий пойтахт Мисрда амалга оширилаётган йирик лойиҳалардан бири ҳисобланади. Қатор вазирлик ва идораларнинг Қоҳирадан 45 километр узоқликда жойлашган янги пойтахтга кўчирилиши шу йилнинг ёзига режалаштирилганди.

Миср Катта музейи ҳам ёзда очилиши мўлжалланганди.

Киритилди: 06:45 05.04.2020. Ўқилди: 3087 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!