Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Коронавирус: Путин ва Трапм қўнғироқлашди

Коронавирус: Путин ва Трапм қўнғироқлашди

Россия президенти Владимир Путин америкалик ҳамкасби Доналд Трамп билан телефон орқали суҳбатлашди. Бу ҳақда 30 март, душанба куни Кремлда хабар қилинди.

Икки давлат раҳбарлари дунёда коронавирус инфекциясининг тарқалишидан умумий ташвиш билдирдилар. Путин ва Трамп бир-бирларига Россия ва АҚШ CОВИД-19 га қарши курашишда қандай чоралар кўраётганини айтиб беришди. Россия ва Америка Қўшма Штатлари президентлари ушбу касалликка қарши курашда мамлакатлар ўртасида янада яқинроқ ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар.

"Давлат раҳбарлари дунёда коронавирус тарқалишидан жиддий хавотирда эканликларини билдиришди ва бу таҳдидга қарши курашиш учун Россия ва АҚШда кўрилаётган чоралар тўғрисида бир-бирларини хабардор қилдилар. Томонлар ушбу йўналишда икки мамлакат ўртасида янада яқинроқ ҳамкорлик қилиш имкониятларини муҳокама қилишди ", деди 30 март, душанба куни Кремл матбуот хизмати.

Бундан ташқари, Путин ва Трамп Россия ва АҚШнинг энергетика вазирликлари даражасида нефт бозорининг ҳолати бўйича маслаҳатлашувлар тўғрисида келишиб олдилар.

Киритилди: 22:23 30.03.2020. Ўқилди: 3860 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!