Бугун 12 июнь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Коронавирус! Озиқ-овқат топа олмаётган Венесуэла аҳолиси сигир қонини ичмоқда

A A A
Коронавирус! Озиқ-овқат топа олмаётган Венесуэла аҳолиси сигир қонини ичмоқда

Иқтисодий инқироз сабабли яшаш стандартлари жуда ҳам ёмон аҳволга келиб қолган Венесуэла аҳолиси коронавирусга қарши ўрнатилган чекловлардан кейин яна ҳам танг ҳолатда қолди.

Мамлакат ғарбида жойлашган Сан-Кристобал шаҳри аҳолиси озиқ-овқат топилмаётганлиги сабабли сигир қони билан кун кечирмоқда. Аҳоли сигир қонини маҳаллий пичон шўрвасини тайёрлашда ишлатмоқда.

Венесуэлада бир кило гўшт олиш учун икки ойлик маош керак бўлади. Мамлакатда сигир қонини истеъмол қилиш камбағалликнинг рамзига айланган.

Сўнгги маълумотларга кўра, Венесуэлада 455 кишида коронавирус аниқланган, уларнинг 10 нафари вафот этган.

Киритилди: 05:00 16.05.2020. Ўқилди: 3484 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!