Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Коронавирус: АҚШдаги G7 саммити июнь ойи охирига кўчирилади

Коронавирус: АҚШдаги G7 саммити июнь ойи охирига кўчирилади

АҚШ Вашингтонда бўлиб ўтиши режаштирилаётган «Катта еттилик» (G7) саммитини 10 июндан ой охирига суришга қарор қилди. Бу ҳақда президентнинг миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Роберт О’Брайен маълум қилган.

«G7 саммити шахсий учрашув форматида ўтса, яъни давлат раҳбарлари бевосита иштирок этса, албатта, бўлиб ўтади ва бу июнь ойида содир бўлади, деб ўйлаймиз. Менимча, АҚШ касаллик чўққисига яқин турибди, бундай бўлмаган тақдирда халқаро анжуман Вашингтонда ўтади», — деган О’Брайен CBS телеканалига берган интервьюсида.

Шунингдек, у саммитнинг 10 июнда ўтиши режалаштирилгани, бироқ кейинчалик муддат ўзгарганини эслатган.

О’Брайеннинг сўзларига кўра, учрашувнинг видеоконференцалоқа тарзида эмас, балки бевосита учрашиб ўтказилишидан барча G7’нинг давлат раҳбарлари манфаатдор.

«Биз барча коронавирусга тест топшириши, вазиятнинг хавфсиз эканига ишонч ҳосил қиламиз ва давлат раҳбарларининг Вашингтонга келиб кетиши учун муносиб шароитлар яратамиз. Анжуманни июнь ойи охирида ўтказиш режалаштирилган, бунда етакчиларнинг логистикаси, хавфсизликни таъминлаш шартлари ҳамда тадбирни режалаштириш масалалари ўрганиб чиқилади», — дея қўшимча қилган О’Брйаен.

Аввал АҚШ президенти Дональд Трамп «Катта еттилик» саммитини Вашингтон яқинидаги Кемп-Девид резиденсиясида ўтказмоқчи экани ва бу жойни коронавирус пандемиясидан кейинги тикланиш рамзи, дея ҳисоблаши ҳақида гапирганди.

Киритилди: 09:10 25.05.2020. Ўқилди: 1702 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!