Бугун 15 декабрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Кореяга ишлашга кетган фуқаронинг кафилидан 70 миллион сўм ундирилди

Кореяга ишлашга кетган фуқаронинг кафилидан 70 миллион сўм ундирилди

Охирги вақтларда Корея Республикасига вақтинча ишлаш учун борган ўзбекистонликлар орасида ўз иш жойини сабабсиз ташлаб кетиш ҳолатлари кўпаймоқда, дейди Миграция агентлиги Матбуот котиби.

Қайд этилишича, бу Ўзбекистонга ажратиладиган ишчи квоталар сонига жиддий таъсир кўрсатиб, мамлакатимиздан борган ишчиларнинг имиджи тушиб кетишига сабаб бўлади.

Шу боис, Кореяга ишлаш учун бораётган ҳар бир юртдошимиз кетиш олдидан уч томонлама шартномага имзо чекмоқда.

Шартномада иш жойини сабабсиз ташлаб кетиб, нолегал фаолият юритадиганларнинг кафилликка олаётган яқин қариндошидан Кореяда нолегал юрган ҳар бир ойи учун 2000 АҚШ долларидан жарима ундирилиши белгиланган.

Ана шундай шартларни бузган қашқадарёлик фуқаро М.Анинг кафилидан суд қарорига асосан МИБ 70 392 000 сўм ундирган.

Жорий йилнинг ўтган даврида ўз иш жойини сабабсиз ташлаб кетган қарийб 80 нафар ҳамюртимизнинг кафиллари томонидан давлатга 2 млрд 35 миллион сўм жарима ундирилган.

Киритилди: Бугун 06:45. Ўқилди: 687 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!