Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Корея модели”даги буфер зона масаласи муҳокама қилинмаяптими?

Корея модели”даги буфер зона масаласи муҳокама қилинмаяптими?

Украина билан боғлиқ вазиятда “Корея модели”даги буфер зона масаласи муҳокама қилинмаяпти. Бу ҳақда Россия президенти ёрдамчиси маълум қилди.

Юрий Ушаковнинг бошқа баёнотлари:

◾️ Қўшма Штатлар президентининг вакиллари билан Москвадаги учрашувда ҳудудлар масаласи фаол муҳокама қилинди. Америкаликлар бизнинг позициямизни нафақат билишади, балки тушунишади ҳам;

◾️ Россия ҳозирча Европа Иттифоқи ва Украинанинг можарони тинч йўл билан ҳал этиш бўйича таклифларини кўрмаган, бироқ уларнинг ҳиссаси конструктив бўлиши эҳтимоли паст;

◾️ Агар Украина бўйича тинчлик режасига ўзгартиришлар киритилса, Москва томонидан кескин эътирозлар бўлади;

◾️ Қрим масаласига келсак, бу борада позициямиз мутлақо қатъий, миллион фоиз. NATO масаласида ҳам шундай. Менимча, Украинанинг алянсга аъзо бўлиши амалга ошмайди.

Киритилди: 22:17 14.12.2025. Ўқилди: 612 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!