Бугун 14 март, 2025 йил, жума

O'ZB

"Конвертда" ойлик тўлаётган тадбиркорлар устидан назорат кучайтирилади - президент

"Конвертда" ойлик тўлаётган тадбиркорлар устидан назорат кучайтирилади - президент

Айни вақтда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши ўтказилмоқда.

Икки йил олдин савдо ва хизматлар соҳасидаги корхоналарга ижтимоий солиқ 1 фоиз қилиб белгиланди. Ўтган даврда корхоналар сони 1,5 карра ошиб, улардаги ишчилар 220 мингга кўпайди.

Муҳими, кўп корхоналар “соя”дан чиқиб, ойликни тўғри кўрсатишга ўтгани ҳисобига, иш ҳақи 3,2 карра кўпайиб, қўшимча 2,1 триллион сўм солиқ тушди.

Шу боис кўп тадбиркорлар имтиёз муддатини яна уч йилга узайтиришни сўрамоқда. Бу таклиф маъқулланиб, эндиликда имтиёз сервис корхоналарининг камида 3 миллион сўм ойлик оладиган 30 ёшгача бўлган ишчиларига қўлланиши белгиланди.

Ва аксинча, хуфиёна фаолият юритиб, “конвертда” ойлик тўлаётган тадбиркорлар устидан назорат кучайтирилади.

Қурилиш, савдо ва умумий овқатланиш корхоналарига ишчилар билан қисқа муддатли, соддалашган (кунбай, ишбай) меҳнат шартномасини тузишга рухсат берилади.

Киритилди: 11:50 07.02.2025. Ўқилди: 1767 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!