UFC собиқ чемпиони Конор Макгрегор 18 ойлик дисквалификация муддатини якунлади.
2024 йилда Макгрегор допинг тестларини уч марта ўтказиб юборган, охиргиси 20 сентябрь куни бўлиши керак эди. Ана шу санадан дисквалификация ҳисобланган. Макгрегор ўз айбини тан олган. Унинг четлатилиш муддати 20 март куни якунланди ва эндиликда у яна жангларда иштирок этиши мумкин.