Бугун 18 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Конор Макгрегорни машина уриб юборди

Конор Макгрегорни машина уриб юборди

Икки вазн тоифасида ирландиялик UFC собиқ чемпиони Конор Макгрегор (22-6) велосипедда ҳаракатланиб кетаётган вақтида уни машина уриб юборгани маълум бўлди.

"Ҳозиргина мени орқадан машина уриб юборди. Ҳайдовчида айб йўқ, унинг кўзига қуёш нури тушиши бунга сабаб бўлди. Мени бор тезлигида уриб юборди. Ҳудога шукур, менинг вақтим келмаган экан. Кураш ва дзюдога раҳмат - тўғри йиқилиш ҳаётимни сақлаб қолди", - дея воқеани изоҳлаган Конор.

Шунингдек, Макгрегор хайдовчи уни уйига эсон-омон етказиб қўйганини ҳам унутмади:

"Ник мени уриб юборди ва энди велосипед билан бирга уйга олиб кетяпти. Ҳудога шукур, мен шу ердаман ва фақат шуниси аҳамиятли".

Киритилди: 10:01 28.01.2023. Ўқилди: 2496 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!