Конго Демократик Республикаси шимоли-шарқида, Бусира дарёсида одамларни олиб кетаётган паром чўкиб кетди. Оқибатда 38 киши ҳалок бўлди, 100 дан ортиқ одамнинг тақдири эса ҳозирча номаълум. 20 киши қутқарилган.
– Бу кемалар карвонининг бир қисми бўлиб, йўловчиларнинг кўпи Рождество байрамини нишонлаш учун уйига қайтаётган савдогарлар эди, – деди дарё бўйидаги Ингенде шаҳри мэри Жозеф Канголинголи.
"Al-Jazeera" марказий ҳукумат ҳодисага изоҳ ёки қутқарув амалиёти ҳақида маълумот бермаганига эътибор қаратган.