Конго Республикаси Президенти Феликс Чисекеди иккинчи муддатга қайта сайланди.
Бу ҳақда Мустақил Миллий сайлов комиссияси (CENI) маълумотларига таяниб, Actualite хабар бермоқда.
Материалда қайд этилганидек, Конгода президентлик, парламент ва маҳаллий сайловлар 20-21 декабр кунлари бўлиб ўтди.
Қайд этилишича, Чисекеди учун 13 миллиондан ортиқ сайловчи (73 фоиз) овоз берган. Шу билан бирга, унинг рақиби Моисе Катумби 18 фоиз овоз тўплади.