Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Комментлар учун жавобгарлик: Ривожланган мамлакатларда аҳвол қандай?

Комментлар учун жавобгарлик: Ривожланган мамлакатларда аҳвол қандай?

Бироз аввал Комил Алламжоновнинг ахборот олами тўғрисидаги расмий баёноти эълон қилингани тўғрисида хабар берган эдик. Мазкур баёнотда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги раҳбари Комил Алламжонов ўз баёнотида муаллифларнинг эълон қилаётган хабари учун масъул эканини таъкидлаб, хабар остида қолдириладиган ўқувчиларнинг изоҳлари учун ҳам жавобгарликни уларга юклаган эди.

“Бундан буён ҳар бир ОАВ, блогерлар, ижтимоий тармоқлар ва мобил мессенджерлардаги гуруҳлар модераторлари нафақат ўзлари ёзган маълумотларда юқоридаги талабга риоя қилишлари, балки улар остидаги фуқаролар фейк аккаунтлар ёки троллар томонидан ёзилаётган давлатахборот хавфсизлигига таҳдид солувчи бузғунчи шарҳлар, ҳақоратли сўзлар, таҳқирлашлар, ёлғон изоҳлар учун ҳам қонунда белгиланган тартиб асосида жавобгар бўлишларини эслатиб ўтмоқчимиз, деган Комил Алламжонов.

Баёнотнинг айнан шу қисми ижтимоий тармоқларда турли танқидий фикрларга сабаб бўлди. Пост остига ёзилган изоҳларни назорат қилишнинг амалда имкони йўқлиги таъкидланмоқда. Бунинг учун муаллифдан 24 соат интернетни кузатиш ва "хавфли" комментни ўчиришга шай туриш талаб этилади. Хўш, бу борада ривожланган мамлакатларда тартиб қандай? Фаол блогерлардан бири Нурбек Алимов халқаро миқёсда постлардаги комментлар учун жавобгарлик масаласини ўрганишга ҳаракат қилди. 

Россия: 2010 йилда Россия Федерацияси Олий суди қарор қабул қилди (ПВС № 162010 йил 15 июндаги "Судлар томонидан Россия Федерациясининг “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида "ги қонунини қўллаш амалиёти тўғрисида"), унда оммавий ахборот воситаларининг ўқувчилар шарҳлари учун жавобгар бўлмасликларини, бу шарҳларни олдиндан ёзиб олинмасдан шунчаки тўғридан тўғри эфирга кетадиган муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимояланган контент билан тенглаштириши мумкинлиги тўғрисида тушунтирди. Жавобгарликдан озод қилиш учун битта шарт бажарилиши керак эди - фойдаланувчи шарҳлари сайт томонидан аввал модерация қилинмасдан ёки таҳрирланмасдан жойлаштирилиши керак. Агар шарҳ фақат сайт ходими томонидан дастлабки текширувдан сўнг эълон қилинган бўлса, фойдаланувчи ва ОАВ таҳририяти бундай шарҳни тарқатганликлари учун жавобгар бўладилар. (https://jrnlst.ru/comments) Тушуняпсиза? Агар сайтда олдиндан текширувсиз коммент қолдирганлар учун сайт жавобгар эмас қилиб белгиланган. Агар сайт текширувдан ўтказиб ўша комментарийларни қўйиб юборса жавобгар бўлган. Бироқ, 2013 йилда Россия Федерациясининг Конституциявий Суди оммавий ахборот воситалари статусига эга бўлмаган сайтларнинг эгалари фойдаланувчининг шарҳлари учун жавобгар бўлишлари ва суд қарорига биноан уларни йўқ қилишлари кераклиги тўғрисида қарор қабул қилдилар (https://www.gazeta.ru/social/2013/07/09/5418457.shtml?updated). (Шунда ҳам зудлик билан эмас, шунчаки олдин айтиб ўтганимдай суд қарори билан)  Россияда "Интернетда фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилишнинг қўшимча қонуний кафолатлари" жорий этилди. Сайт эгалари бундан ғазабланиб: "Шунда Путин мамлакатнинг бош маъмури сифатида кўчада кимдур сўкингани учун ҳам жавобгар бўлиши керак бўладими?" дея истеҳзо қилишган эди.

АҚШ: Америка Қўшма Штатларида 1996 йилда қабул қилинган "Медия билан алоқа қилишда одоб-ахлоқ тўғрисида" қонуни мавжуд. (Communications Decency Act (https://www.minclaw.com/legal-resource-center/what-is-section-230-of-the-communication-decency-act-cda/))
Бу Қонунга кўра, бошқа одамлар ёки ташкилотлар эълон қиладиган шарҳлар учун сайтлар ёки интернет-провайдерлар жавобгарликдан озод қилинади. Яъни, шунчаки сизнинг сайтингизда ёки блогингизда қолдирилган шарҳ учун сиз жавобгар эмассиз!

Германия: 2007 йилда Германияда Интернет-ресурсларни тартибга солиш тўғрисида (https://www.gesetze-im-internet.de/tmg/)ги қонун кучга кирди. Ҳужжатга кўра, Интернет-порталлар муҳаррирлари, форумлардаги ноўрин изоҳлар учун жавобгардирлар - лекин улар бундай шарҳ мавжудлигини билгандан кейингина. (Бунда ҳам зудлик билан эмас, сенга ўша комментда хақоратланган инсон мурожат қилса ва ўша гаплар ёлғон эканлигини ва уни шаънига доғ тушириши мумкин бўлган гаплар эканлиги исботланиб бундан сени огохлантиришса.) Бу қонун нафақат онлайн оммавий ахборот воситаларига, балки бошқа ҳар қандай онлайн манбаларга ҳам тааллуқлидир. Улар орасида блоглар, маҳфий сайтлар, онлайн аукционлар ва ҳатто қидирув тизимлари мавжуд.  Германияда ҳар қандай фуқаро ва ҳар қандай ташкилот ёки компания шарҳни олиб ташлашни СУД орқали талаб қилиши мумкин.

Финляндия: Финляндия Медиа кенгаши 2011 йилда шарҳларни таҳрирлаш ва онлайн нашрларда эълон қилиш талабларини қабул қилди. (https://yle.fi/uutiset/3-5418455) Янги қоидаларга кўра, нашрларга, хусусан, инсон қадр-қимматига таҳдид солувчи изоҳларни рад этиш ва номаълум характердаги шарҳларнинг нашр этилишига йўл қўймаслик ТАВСИЯ этилади. (мажбурланмайди!)

Айрим сайтлар эса ўз ички тартиб қоидаларини белгилаб шарҳларни модерация қилиш хуқуқини ўзида қолдирган холда ишлайди.

Шунга қарамай юқорида санаб ўтилган давлатларда тармоқдаги шахсий профилинга ёзган пост остидаги комментлар хақида умуман гап йўқ. Мабодо умумлаштирилган бўлса ҳам Германия ва Россияда суд қарори билан ўчиришинг мумкин шархни, Финляндия ўчиришни тавсия этади ва мажбурламайди. АҚШ эса демократия ва сўз эркинлигининг ини сифатида, блогер ёки сайтни унда бошқалар томонидан қолдирилган шарҳлар учун умуман жавобгарликка тортмайди.

Киритилди: 14:47 14.08.2019. Ўқилди: 2148 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!