Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов “Заковат” ўйинининг келажаги борасида ўз фикрларини билдирди.
“Бугун жамоамиз билан “Заковат” лойиҳасининг очилиш маросими, дизайни, ўйин қоидалари, унинг тартиби ва бошқа ташкилий масалаларни муҳокама қилдик. Адлия вазирлигига тегишли ҳужжатларни ҳам топширдик. Ўйлайманки, улар ҳам бизнинг ННТни ўз вақтида рўйхатдан ўтказиб беришади. Клуб гимнини Шохрухга ишониб топширдик. У ҳам студияда бугун ишлаяпти. Қисқаси, тайёргарлик жуда қизғин. Билимдонлар китобларни очинг ва жиддий тайёргарлик кўринг, бизда катта пул ўйналади”, дея таъкидлаган Алламжонов.