Бугун 21 август, 2026 йил, жума

O'ZB

Колумбиядаги зилзила қурбонлари сони 312 кишига етди

Колумбиядаги зилзила қурбонлари сони 312 кишига етди

Колумбиянинг Сан-Хосе-дель-Пальмар шаҳрида содир бўлган 7,4 магнитудали зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 312 кишига етди.

Колумбия Табиий офатлар хавфини бошқариш хизмати (UNGRD) бу ҳақда баёнот берди.

Бундан ташқари, 4380 киши жароҳат олди, яна 290 киши бедарак йўқолди.

15 та департамент ва 470 та муниципалитетда жами 143 533 оила ва 294 503 киши зарар кўрди.

Бундан ташқари, 134 282 та уй шикастланган, 29 680 та бино вайрон бўлган ва 277 таси қулаган. 421 та йўл, 97 та акведук, 56 та йўл кўприги ва 13 та пиёдалар кўприги шикастланган.

Киритилди: 08:50 20.08.2026. Ўқилди: 457 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!