Колумбиядаги чап қанот партизанлар гуруҳининг камида 27 аъзоси мамлакат жануби-ғарбий қисмидаги ўрмон ҳудудини назорат қилиш учун рақиб гуруҳ билан тўқнашувларда ҳалок бўлди.
Бу ҳақда Reuters агентлиги маҳаллий ҳарбий манбаларга таяниб хабар бермоқда.
Хабарга кўра, сўнгги ойлардаги энг оғир жанглар Боготадан тахминан 300 километр (186 мил) жануби-ғарбда жойлашган Гуавиаре департаментидаги Эл Реторно муниципалитетининг қишлоқ жойларида бўлиб ўтди.
Бу минтақа, шунингдек, кокаин ишлаб чиқариш ва контрабандаси учун стратегик аҳамиятга эга эканлиги қайд этилган. Иккинчи ҳарбий манбанинг аниқлик киритишича, тўқнашувлар Колумбия Инқилобий Қуролли Кучлари (ФАРС) нинг Нестор Грегорио Вера бошчилигидаги (тахаллуси Иван Мордиско) гуруҳи ва тахаллуси Саларса Сордоба билан танилган Александр Диаз Мендоза бошчилигидаги яна бир гуруҳ ўртасида содир бўлган.
Иккала гуруҳ ҳам Марказий Бош штаб деб аталувчи қисм эди, аммо ички келишмовчиликлар туфайли 2024 йил апрель ойида бўлиниб кетди. Исмини ошкор қилмаслик шарти билан гапирган икки ҳарбий манбанинг сўзларига кўра, барча қурбонлар Вера гуруҳидан бўлган.