Колумбия вице-президенти Франсия Маркес саёҳат қиладиган машина мамлакат ғарбида ўққа тутилди.
Бу ҳақда Колумбия вице-президенти баёнотида айтилади.
Унинг қўшимча қилишича, ҳодиса вақтида у машина ичида бўлмаган, ҳужум натижасида ҳеч ким жабрланмаган.
Колумбия вице-президентининг сўзларига кўра, фавқулодда ҳолат у иш сафари билан бўлган мамлакат ғарбидаги Каука департаментидаги Суарес муниципалитетини тарк этганидан кейин содир бўлган.