Бугун 22 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Когон деҳқон бозори қурилишида 593 млн сўм талон-торож қилингани фош бўлди

Когон деҳқон бозори қурилишида 593 млн сўм талон-торож қилингани фош бўлди

Хабарга кўра, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Когон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувида «С.Қ.» унитар корхонаси собиқ раҳбари М.Қ. «Соҳибкор деҳқон бозори» МЧЖда қурилган савдо дўконлари учун тўловлар тўлиқ тўланганлиги тўғрисида сохта маълумотларни тузиш орқали фуқаролар номига савдо дўконига эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни олишга эришиб, «С.Қ.» манфаатларига 593,4 миллион сўм зарар етказганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан М.Қ. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 11:27 11.06.2020. Ўқилди: 1513 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!