Бугун 17 сентябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Кобахидзе: Украинадаги можаро келаси йили тугайди

Кобахидзе: Украинадаги можаро келаси йили тугайди

Грузия бош вазири Ираклий Кобахидзе «Имеди» телеканалига берган интервьюсида Украинадаги ҳарбий можаро келаси йил якунланиши ҳақида тахмин билдирди.

Унга кўра, ўшанда Грузия-Америка муносабатларида қайта тикланиш бўлади.

Шу билан бирга, Кобахидзе Грузия-Америка муносабатларининг янгиланиши АҚШ қўлида эканлигини ва Грузия томони ўзаро қадамларни кутаётганини таъкидлади.

Шунингдек, Грузия бош вазири бу йил Европа Иттифоқига қўшилиш бўйича музокаралар олиб борилишини истисно этмади.

Киритилди: 09:24 30.07.2024. Ўқилди: 951 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!