Бугун 18 сентябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Кобалт иккига бўлинди

Кобалт иккига бўлинди

Фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро судининг 28.07.2024 йилдаги ижро варақасига асосан даъвогар М.Х. фойдасига жавобгар Ш.У. нисбатан “Cobalt” автомашинасини умумий мулк деб топиш, автомашинадаги ҳиссаси ҳисобига 10.726.419 сўм ҳисса 680.000 сўм суд ҳаражатлари, 544.000 экспертиза ҳаражати ва 34.000 сўм почта ҳаражати ундириш белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжати бўйича Бюронинг Марғилон шаҳар бўлими томонидан қарздор Ш.У.га суд қарори ижросини ихтиёрий равишда таъминлаш бўйича ихтиёрий муддат белгилаб берилган, бироқ ижроси таъминланмаган.

Шунга кўра, мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли “Cobalt” автомашинаси хатлаб қўйилаётган вақтга келиб белгиланган қарзларни тўлаб беришини маълум қилган.

Қарздор томонидан 10.726.419 сўм ҳиссадаги қарз тўлиқ ундирилиб, ундирувчининг пластик карта рақамига ўтказиб берилиши таъминланди. Юритилган ижро ҳужжати бўйича иш юритуви тамомланди.

Киритилди: 22:08 23.08.2024. Ўқилди: 1517 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!