Япония расмийлари Оқ уйнинг амалдаги раҳбари Жо Байден сайловолди пойгасини тарк этишга қарор қилганидан кейин АҚШдаги вазият қандай ривожланишини диққат билан кузатиб боради.
Бу ҳақда Япония бош вазири Фумио Кисида маълум қилди. Унинг таъкидлашича, Токио дипломатияси асосида АҚШ-Япония альянси ётади.
«Ўз-ўзидан маълумки, Япония ва АҚШ иттифоқи мамлакатимиз дипломатияси ва хавфсизлигининг асоси ҳисобланади. Биз бундан кейинги вазиятни диққат билан кузатиб борамиз,» - дея унинг сўзларини келтирмоқда ТАСС.