Бомба синагогани портлатишга мўлжалланган 3,5 кило оғирликда бўлган.
Россия ФХХ терактга тайёргарлик кўришда гумонланган 22 ёшли эркак қўлга олингани акс этган видеони эълон қилди.
У ҳужум жойига кетаётганида тўхтатилган, ёнидан шикастловчи элементлар билан тўлдирилган қўлбола бомба топилган.
Қурилма сапёр-робот ёрдамида зарарсизлантирилган. ФХХ маълумотига кўра, гумонланувчи сўроқ пайтида айбига иқрор бўлиб, портлашдан кейин Сурияга бориб, жангарилар сафига қўшилишни режалаштирганини айтган.