🍇Айтиб ўтиш жоизки, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги соҳада олиб борилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш, муаммоларни ўрганиш ва бартараф этиш юзасидан очиқ мулоқотга ҳар доим тайёр.
Лекин шундай бўлсада, ижтимоий тармоқларда баъзи маълумотлар охиригача ўрганиб чиқилмасдан, бир ёқлама ёндошув асосида кенг оммага тақдим этиш ҳолатлари учрамоқда. Қишлоқ хўжалиги масъуллари Тошкент шаҳридаги бозорлардаги узум нархлари ўрганиб чиққан ҳолда, қуйидагиларни маълум қилади.
Маҳаллий «Кишмиш» навли қора узум нархи 15-25 минг сўм атрофида, Ҳусайни узумлари эса 20-40 минг сўмгача борлиги кузатилди.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ўта қиммат нархлар ҳақидаги хабар асоссиз бўлиб, гибридланган ёхуд нави ўзгартирилган йирик узумларнинг нархи оддий маҳаллий навлардан нархи юқори. Мисол учун, «Аватар» навли узумнинг 1 килоси 35 минг сўмдан 70-80 минг сўмгача, «Мерседес» навли узумнинг килодаги нархи 30 минг сўмдан 70 минг сўмгача эканлиги аниқланди.
Доимий севиб истеъмол қиладиганимиз, қора кишмиш ва ҳусайни узумининг нархи эса харидорлар учун мақбул нархда сотилмоқда.
Ижтимоий тармоқларда тарқалганидек, барча узум навлари ҳам қиммат эмас. Истеъмол учун яроқли, таъми ширин маҳаллий «Кишмиш», «Кетмон сопи», «Келин бармоқ» навли узумларимизнинг нархи эса 15 мингдан 40 минг сўмгача сотилмоқда. «Тойфи» навли кузда пишиб етиладиган узумнинг нархи 10-15 минг сўм атрофида сотилмоқда.
Нашрлар томонидан келтирилган 200 минг сўм турадиган узумга келсак, гибрид етиштирилган ва доимий истеъмолга тақдим этилган нав ҳақида сўз кетмаяпти. Кунлик истеъмол ва бошқа мақсадлар учун харид орасидаги аниқликни тўғри қўйишни сўраймиз.