Хонанда Филипп Киркоров Украина Президенти Владимир Зеленскийни унга хиёнат қилганликда айблади.
Бу ҳақда “Mk.ru” ёзмоқда.
Киркоровнинг сўзларига кўра, у ва Зеленский ажралмас бўлишган, биргаликда саҳнада ва телевизорда чиқишлар қилишган, аммо энди Украина президенти унга хиёнат қилган.
"Эҳтимол, Украинага ҳеч қандай ёмонлик қилмаган Филипп Киркоровнинг халқ артисти масаласини қандайдир тарзда ҳал қилиш керак бўлгандир...", деган хонанда мамлакатга кириши тақиқланганлигига изоҳ бериб.
СССРда туғилганлигини яна бир бор эслатиб ўтган Киркоровнинг айтишича, у учун Украина, Белоруссия ва Молдова "ягона маданий мусиқий макон" бўлиб, унда чегаралар йўқ.