Бугун 2 сентябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Кириш визаси учун 31 минг доллар талаб қилганлар қўлга тушди

Кириш визаси учун 31 минг доллар талаб қилганлар қўлга тушди

3 нафар хорижий фуқарога ноқонуний равишда мамлакатимиз ҳудудига кириш визаларини танишлари орқали расмийлаштириб бериши эвазига 31.200 АҚШ доллари олган вақтида Тошкент шаҳрида яшовчи, 1985 й.т. шахс ашёвий далиллар билан ушланди.

Ушбу шахс мазкур пул маблағининг 4200 долларини ўзида қолдириб, қолган 27 минг долларни пойтахтда истиқомат қилувчи, 1960 й.т. фуқарога бериши кераклиги аниқланиб, давом эттирилган тезкор тадбирда, у ҳам 27 минг долларни олган вақтида ДХХ ва ИЖҚК Департаменти ходимлари томонидан ушланди.

Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: Бугун 10:15. Ўқилди: 193 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!