Бугун 18 сентябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Кириш имтиҳонларида алоқа тўлқинларини пасайтириш ва хавфсизлик чоралари

Кириш имтиҳонларида алоқа тўлқинларини пасайтириш ва хавфсизлик чоралари

Имтиҳонларда мобил алоқа тўлқинини пасайтириш
Имтиҳон кунлари телефонларга антенна чиқмай қолиши шунчаки тасодиф эмас, балки шаффофликни таъминлаш учун атай шундай қилинади.

Имтиҳон адолатли ўтиши учун чоралари
Бинолар видеокузатув билан таъминланиши, уни ота-оналар ва жамоатчилик ҳам кузата олиши керак.
Абитуриентлар шахсни идентификациялаш воситалари ҳамда видеофиксация қурилмалари орқали бинога тегишли ҳудудга киритилади.
Бинолардаги ва хизмат постларидаги видео ёзувлар сақланиши учун шароитлар яратилади.
Имтиҳон ўтадиган бино шахсни идентификациялаш воситалари (видеофиксация ва бармоқ изларини текширувчи воситалар) видеокузатув, мобил алоқа тўлқинини тўсувчи қурилмалар билан таъминланади.
Гуруҳ назоратчилари ва абитуриентлар тест синовлари ўтказиладиган ҳудудга назорат хизмати постлари орқали киритилади.
Имтиҳон ҳудудида жамоат хавфсизлигини таъминлаш эса ИИВ ва Қабул комиссиясига топширилади.
Эслатиб ўтамиз, бу йилги имтиҳон 92 та ёпиқ бинода бўлиб ўтади.

Киритилди: 10:17 16.07.2024. Ўқилди: 584 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!